Исроил 7 октябрдаги ҳужумни тайёрлаган ҲАМАС вакили ўлдирилганини эълон қилди
Шоди Баруд қирувчи самолётларнинг ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.

Фото: Getty Images
Фаластиннинг ҲАМАС ташкилоти разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шоди Баруд Ғазо секторида ўлдирилди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) хабар берди. Баруд 7 октябр куни Исроилга қилинган ҳужумни режалаштириш учун масъул шахслардан бири бўлгани айтилмоқда.
«Исроил мудофаа кучлари Яҳё Синвар (ҲАМАС ҳаракатининг амалдаги раҳбари) билан биргаликда Исроилга қилинган ҳужумни режалаштирган ҲАМАС разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосарини ўлдирди», дейилади хабарда.
ЦАХАЛ маълумотларига кўра, Баруд қирувчи самолётларнинг ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. У ўтмишда ҲАМАС баталйони қўмондони бўлиб хизмат қилган ва исроилликларга қарши қатор ҳужумларни режалаштиришда иштирок этган.
Ҳозирча Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Баруд ўлимини тасдиқламади.
Аввалроқ, Исроил армияси ҲАМАС ҳаракатига алоқадор ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмаларининг беш нафар қўмондони ўлдирилганини эълон қилган эди. 7 октябр куни Исроилга уюштирилган ҳужумда уларнинг ҳам «муҳим рол» ўйнагани қайд этилди.
Мавзуга оид

20:14 / 27.06.2025
Исроил қирувчилари «Ҳизбуллоҳ»нинг Ливан жанубидаги объектига зарбалар берди

15:26 / 27.06.2025
Эроннинг Исроилга берган зарбаларидан кўрилган зарар 3 млрд долларни ташкил қилди

07:31 / 27.06.2025
Франция Исроил томон йўл олган Эроннинг 10 га яқин дронини йўқ қилган

18:18 / 26.06.2025