Кремл Путиннинг тўғридан тўғри мулоқоти ва матбуот анжуманини бирлаштиради
Ўтган йили Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар сабабли бекор қилинган тўғридан тўғри мулоқот ва матбуот анжумани 2023 йилда бир вақтда ўтказилади.

Фото: РИА Новости
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков 9 ноябр, пайшанба куни Россия президенти Владимир Путиннинг тўғридан тўғри мулоқоти ва йирик матбуот анжумани 2023 йилда бир вақтда ўтказилишини айтди.
«Бу бирлаштирилган формат бўлади», деди Песков. Унинг сўзларига кўра, Кремл анжуманни йил охиригача ўтказишни режалаштирган, аниқ сана кейинроқ маълум қилинади. Кремл формат ўзгариши сабабларига аниқлик киритмади.
2022 йилда уруш туфайли конференциялар бўлмаган
Путиннинг россияликларнинг саволларига жавоб берадиган тўғридан тўғри мулоқот формати 2001 йилдан бери мавжуд. Ўтган йилларда тўғридан тўғри мулоқот одатда ёзда, катта матбуот анжумани эса қишда бўлиб ўтди. 2020 йилда, коронавирус пандемияси даврида фақат декабр ойида матбуот анжумани ўтказилди, алоҳида тўғридан тўғри мулоқот бўлмади.
2022 йилда иккала тадбир ҳам ўтказилмаган. Россия матбуотига кўра, бунга Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари сабаб бўлган.
Мавзуга оид

00:17 / 29.05.2025
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

21:14 / 28.05.2025
“Мен бўлмаганимда Россиянинг аҳволи ёмон бўларди” — Трамп ўзгардими?

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

21:34 / 27.05.2025