Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги расман очилди
Бош консуллик 2022 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда.

Photo: Ўш шаҳри ҳокимлиги
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги расман очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Элчибек Жантаев, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хуршид Мирзоҳидов ва бошқалар иштирок этди.
«Консуллик Ўзбекистон билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида очилди», дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консуллиги 2022 йилда иш бошлаган бўлиб, Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларига хизмат кўрсатади.
Бош консул лавозимига 54 ёшли Зафарбек Аҳмедов тайинланган бўлиб, у 20 ноябрдан иш бошлаган.
Мавзуга оид

07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:07 / 20.05.2025