Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та илғор давлатлар қаторидан ўрин олди
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Статистика бўлимининг расмий веб-саҳифасида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та энг илғор тажрибаларга эга давлатлар қаторидан жой олди.
БМТ сайтида мамлакатда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни кузатиб бориш ва жамоатчиликни хабардор қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот эълон қилинди.
2019 йилда БМТ Тараққиёт дастурининг техник кўмаги билан Ўзбекистон Республикасида Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари бўйича nsdg.stat.uz веб-сайти ишлаб чиқилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан веб-сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилади.
БМТ сайтида келтирилишича, Статистика агентлиги томонидан 2018, 2019, 2020, 2021 ва 2022 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасида Миллий БРМларга эришиш бўйича статистик кўрсаткичлар тўпламлари” ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган ва нашр этилган.
Ўзбекистонда миллий БРМ мониторинг тизими учун 190 та индикатор долзарб деб тан олинган.
Бугунги кунда Статистика агентлиги томонидан юритиладиган миллий БРМ веб-сайтида 128 та миллий БРМ кўрсаткичлари, 60 та кўрсаткич эса, Tracker БРМ бошқарув панелида жойлаштирилган.
Мавзуга оид

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

13:27 / 06.06.2025
2 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда чет элга сафар қилди

12:10 / 30.05.2025
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича аҳолининг ўртача ёши очиқланди

19:53 / 28.05.2025