Тошкентда Lacetti ва Cobalt тўқнашуви содир бўлди

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Олмазор туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашуви содир бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 17 феврал куни соат 16:00 ларда Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида 1985 йилда туғилган М.Х. бошқарувида бўлган Lacetti ҳамда 1986 йилда туғилган Ў.П. бошқарувида бўлган Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳамда Cobalt ҳайдовчиси ва яна 1 нафар йўловчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

08:35 / 20.05.2025
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди

22:33 / 30.04.2025
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

18:55 / 24.04.2025