Жамият | 08:35 / 20.05.2025
2246
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди
Компания электр тармоғига тўғридан тўғри уланиши оқибатида электрдан ноқонуний фойдаланилган.

Фото: Бош прокуратура
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “О.Т.С.” МЧЖ томонидан ташкил қилинган бошқарув сервис компаниясида 1,6 млрд сўмлик электр талон-торож қилинган.
Бош прокуратура маълум қилишича, компания электр тармоғига тўғридан тўғри уланиши оқибатида электрдан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.