Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уй томини учириб юборди

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокимлиги кучли шамол оқибатида кўп қаватли уйнинг том қисмига етказилган зарар бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, кузатилган кучли шамол таъсирида Оқолтин тумани Янги давр маҳалласи Ёшлар кўчасидаги 19-кўп қаватли уйнинг профнастил билан қопланган 10 квадрат метр том қисмига зарар етган.
Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
«Айни пайтда талофат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид

13:43 / 07.07.2025
Салкам 900 млн сўмлик ноқонуний заргарлик буюмлари савдоси фош этилди

15:15 / 10.06.2025
Кувайт Сирдарёда тиббиёт йўналишида лойиҳани амалга оширади

08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди

17:59 / 18.04.2025