Исроил ва ҲАМАС ўртасида музокаралар тикланади
Қатар ва Миср воситачилигида, АҚШнинг фаол иштироки асосидаги музокаралар келаси ҳафта тикланиши кутиляпти. Моссад раҳбари МРБ бошлиғи ва Қатар бош вазири билан учрашувдан кейин шундай қарорга келган.

Ғазо секторида ушлаб турилган исроиллик асирларни озод этиш бўйича Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги билвосита музокаралар кейинги ҳафта қайта тикланиши кутиляпти. Бу ҳақда номи очиқланмаган расмий манбага таяниб Reuters хабар берди.
Манбага кўра, Исроил разведкаси Моссад раҳбари АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси бошлиғи ва Қатар бош вазири билан учрашувдан кейин музокараларга қайтишга қарор қилган.
“Учрашув сўнгида музокараларни воситачилар – Миср ва Қатар томонидан билдирилган таклифлар асосида, АҚШнинг фаол иштироки билан келгуси ҳафта бошлашга қарор қилинди”, – деган манба.
ҲАМАСнинг 7 октябрда Исроилга ҳужуми давомида гаровга олинган 120 дан ортиқ асирларни озод қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар оташкесим бўйича музокаралар доирасида кечмоқда ва аввалгилари бесамар якунланганди.
Иккала томон ҳам бир-бирини музокараларни боши берк кўчага олиб киришда айблаган. Исроил томони ҲАМАСнинг урушни тугатиш талабини қабул қила олмаслигини айтган бўлса, фаластинликлар ҳужумни тўхтатиш ва Исроил томонидан фаластинлик маҳбуслар озод этилишини сўрамоқда.
Мавзуга оид

15:41 / 23.06.2025
АҚШ Эронга берилган зарбалардан сўнг мамлакатда терактлар хавфи ортганидан огоҳлантирди

13:58 / 23.06.2025
Эрон АҚШга яна бир бор таҳдид қилди

13:30 / 23.06.2025
NYT: АҚШ бомбардимончиларни Яқин Шарққа жўнатишда чалғитувчи тактикадан фойдаланди

12:08 / 23.06.2025