Сергелидаги айрим йўллар бир ойга ёпилди
Ҳудудда эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланган.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги айрим йўллар бир ойга ёпилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.
Қайд қилинишича, 29 майдан 30 майга ўтар кечаси эскирган 510 метр иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланган. Шу сабабли Сергели туманидаги айрим йўлларнинг қатнов қисми ёпилган.
Йўл ҳаракати чеклови Обиҳаёт кўчаси бўйлаб Сергели ярмаркаси чорраҳасидан «Havas» супермаркетигача бўлиши таъкидланмоқда.
Компания иш ҳажми катта бўлгани сабабли қувур алмаштириш ишлари учун тахминан бир ой вақт кетишини маълум қилган.
Мавзуга оид

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

19:00 / 22.05.2025
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

18:50 / 22.05.2025