Россияда чет элликлар томонидан SIM-карта сотиб олиш шартлари кучайтирилади
Янги чекловлар фирибгарлик ва бошқа жиноятлар содир этиш эҳтимолини камайтиришга қаратилгани таъкидланмоқда.

Фото: Fotolia
Мобил алоқадан фойдаланган ҳолда фирибгарлик ва бошқа жиноятлар содир этиш эҳтимолини камайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Россия Давлат Думасига киритилди. Бу ҳақда лойиҳа муаллифларидан бири, депутат Василий Пискарев хабар берди.
Қонун лойиҳасида чет элликлар учун SIM-карта олиш шартлари янада кучайтирилади. Энди улар Интернет орқали эмас, фақат алоқа дўконлари ва савдо нуқталарида Ягона биометрик тизимдан фойдаланган ҳолда мобил алоқа учун шартнома туза олади.
Бир нафар чет эл фуқаросига 10 дан ортиқ рақам берилиши тақиқланади. Бундан ташқари, SIM-карта мижоз қурилмасининг IMEI кодига (телефон, планшет, ноутбук идентификация коди) бириктириб қўйилади, шу туфайли SIM-картани бошқа қурилмага кўчириш имконсиз бўлади.
Қонун лойиҳасида, шунингдек, хорижликлар 2025 йил 1 мартгача аввал тузилган шартномаларни янги шартларда янгилаши кераклиги назарда тутилган.
Мавзуга оид

08:00
Венгрия бош вазири: Россия НАТО учун таҳдид эмас

23:51 / 25.06.2025
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди

21:17 / 25.06.2025
Фарзандини мактабга юбормаётган мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш таклиф этилди

18:50 / 25.06.2025