МДҲ айрим давлатлари тарих дарслигида Россияга нисбатан салбий муносабат бор – Россия таълим вазири
Россия таълим вазирлиги МДҲ давлатларининг тегишли вазирлари билан ягона тарихий ўтмишни талқин қилиш бўйича ёндашувларни келишиш устида ишламоқда.

Фото: Global Look Press
Россия таълим вазири Сергей Кравцов Давлат Думасидаги мажлисда сўзга чиқиб, МДҲ айрим мамлакатларидаги тарих дарсликларида Россияга нисбатан салбий муносабат билдирилгани, айниқса, бу совет даврига тўғри келишини айтди.
«Тарих дарсликларига келсак, бир қатор давлатлар тарихини кўриб чиқишда тарихий материални тарихийлик ва холислик тамойилларига риоя қилмасдан тақдим этишда маълум қийинчилик ва муаммолар мавжуд. Бу, биринчи навбатда, бизнинг умумий ўтмишимизга, республикалар ҳудудининг Совет Иттифоқи таркибида бўлган даврига тааллуқлидир, бу эса, умуман олганда, Россияга нисбатан салбий хусусиятга эга», деди Кравцов.
Унинг сўзларига кўра, Таълим вазирлиги МДҲ давлатларининг тегишли вазирлари билан ягона тарихий ўтмишни талқин қилиш бўйича ёндашувларни келишиш устида ишламоқда.
У гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади. Кравцовнинг қўшимча қилишича, Россия ушбу давлатлар билан биргаликда «ягона таълим, маданий ва руҳий макон қурмоқда» ва шунга мос равишда «ҳамма бир-бирини тушунадиган ва яхши қўшничиликка содиқ бўлган Евроосиё қитъасининг келажагини ҳам».
Кравцов бошқа мамлакатлардаги тарих дарсликлари ҳақида биринчи марта гапираётгани йўқ. Аввалроқ, у «қатор мамлакатларнинг бир қатор тарих дарсликларида тарих бузиб кўрсатилганини» таъкидлаган эди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россия тарих дарсликларида «ҳеч қандай тажовуз, душманлик руҳи йўқ», фақат «фактлар тақдимоти, тарихий ҳақиқат» бор.
Мавзуга оид

23:51 / 25.06.2025
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди

21:17 / 25.06.2025
Фарзандини мактабга юбормаётган мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш таклиф этилди

17:45 / 25.06.2025
Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишга тайёр эмас – Рубио

16:05 / 25.06.2025