Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари қамоққа олинди
«Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари Жамшид Каримов фирибгарлик жиноятини содир қилишда гумонланмоқда.

Фото: ИИВ
Бухоро шаҳрида кўп қаватли уйларни қуриш билан шуғулланиб келган «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари Жамшид Каримов томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларда содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Айбланувчи томонидан Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов ҳамда Садриддин Айний кўчаларида қурилаётган кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган ва тергов органи томонидан бугунги кунга қадар тегишли тартибда жабрланувчи сифатида эътироф этилмаган фуқаролардан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралмоқда.
Хабарда МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларда қандай қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани очиқланмаган.
Мавзуга оид

13:49 / 19.07.2025
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ўсишни давом эттирмоқда

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

20:19 / 15.07.2025
Тошкентда кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ фуқароларни чув туширди

09:07 / 10.07.2025