Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 400 млн сўмдан зиёд зарар етказди
Оҳангарон шаҳри ва Наманган туманида электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Ж. “Бирлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонда қоғоз ҳамда пластмасса буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 290,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ибрат” МФЙ ҳудудидаги нотурар қурилиш объектида фуқаролар Д.А. ва А.А. электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, компютер хизмати кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиб, жами 138,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

10:11 / 06.07.2025
Тошкентда ўзига таниш аёлни Россияга фоҳишалик учун жўнатаётган шахс тўхтатилди

15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

08:30 / 04.07.2025