Тошкентда ўзига таниш аёлни Россияга фоҳишалик учун жўнатаётган шахс тўхтатилди
Тошкент халқаро аэропортида 35 ёшли аёл ўзига таниш 33 ёшли аёлни алдаб, уни Москва шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида қўлга олинди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ
Тошкент шаҳрида Тошкент вилояти ИИББ, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда Оҳангарон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари одам савдоси билан шуғулланган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Янгийўл шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган аёл осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган Сергели туманида яшовчи 33 ёшли аёлни алдаб, кўп даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Москва шаҳрига шаҳвоний эксплуатация – фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари бошланган.
Одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид

08:30 / 04.07.2025
Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими тезкор тадбирда қўлга олинди

21:14 / 29.06.2025
Оҳангарондаги сув тақчиллиги: фермерлар каналдаги қўшимча қулоқлардан норози

09:24 / 18.06.2025
Чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

12:25 / 11.06.2025