Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
Ўзбекистонда айрим ҳокимларнинг деҳқон-фермерларга муносабати ҳамон 18-асрда АҚШдаги плантаторларнинг қора танли қулларга муносабатини эслатмоқда. Бу – соҳанинг янги босқичга чиқишига тўсиқ бўляпти. Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокими мисолида буни яққол кўришимиз мумкин.

Ўзбекистоннинг аксар қисми бу – қишлоқлар. Айнан қишлоқдаги яхши муҳит, у ердаги одамларнинг яхши кайфияти бутун мамлакатдаги ҳолатга таъсир этади. Қишлоқ эса қишлоқ хўжалиги билан чамбарчас боғлиқ. Қишлоқ хўжалигида ҳолат яхшиланиши, деҳқонлар ўзини яхши ҳис қилиши, ўзини эркин деҳқон ўлароқ ҳис қилиши бу – қишлоқлардаги ҳолатнинг яхшиланишига олиб келади, бу эса бутун мамлакатдаги ҳолат яхшиланишига олиб келади, бунга шубҳа йўқ.
Кўп йиллардан бери деҳқонлар – фермерларнинг ишига давлат идоралари аралашмаслигини, соҳада соғлом бозор муносабатлари юзага келишини ёқлаб келяпмиз. Нега?
Чунки ҳолат айнан шундай кўриниш олса сиз билан биз ўша – орзумиздаги, обод, мамлакат бюджетига кўпдан-кўп фойда келтирадиган ва энг асосийси, қишлоқ аҳлининг ҳаётини кўркам ҳолатга келтирадиган қишлоқ хўжалигига гувоҳ бўламиз.
Кунора хунук хабарлар тарқалиб, руҳимизни хуноб қилмайдиган, халқнинг ҳисобидан маош олиб, халққа ҳисобдор эканини унутиб қўйган жойлардаги мансабдорнинг деҳқонларни таҳқирлаш видео ва аудиоси тарқалиб турмайдиган қишлоқ хўжалигига гувоҳ бўламиз. Кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўладиган қишлоқларга гувоҳ бўламиз. Аммо бунга эришишимиз қийин бўляпти.
Сабаблар ва ечимлар ҳақида ҳали алоҳида гаплашамиз, бошқа кўрсатув доирасида. Бугун эса мисол тариқасида фақат бир мансабдор, бир ҳоким ҳақида гаплашамиз. Бу – бир мисол, холос. Мисоллар эса кўп.
Хоразм вилоятидаги Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязов. Бир йил олдин тарқалган аудиода ҳоким фермерни ўта ёмон сўзлар билан ҳақорат қилади:
“Қаеринг оғриди дейман? Калланг айланиб, қон қуюқлашиб қолибдими (ҳақорат сўзлар)? Нега мажлисга келмайсан (ҳақорат сўзлар)? Нега келмайсан (ҳақорат сўзлар)? Мелиса юриши керакми изингдан? Кимсан сен ўзи (ҳақорат сўзлар)? Кабинетимга биринчи келган кунинг айтдим-ку (ҳақорат сўзлар)? Изингдан одам қўйишим керакми (ҳақорат сўзлар)?”
Биз сизларга тиниқроқ чиққан ва бизга етиб келган аудиони эшиттирдик. Тиниқ чиқмаганлари ва бизга юборилмагани қанча.
Аммо бу ҳаммаси эмас.
Руслан Жуманиязов фақат тилини эмас, муштлари ва оёқларини ҳам ишлатиши билан машҳур экан – фермерларни дўппослаш инструменти сифатида. Дўппослаганда ҳам оз эмас, кўп эмас – майиб қилар экан. Тунов куни бизга айнан шундай ҳолат ҳақида хабар келди. Ёши бир жойга бориб қолган фермер шифохонага тушди. Ўша йиғилишда Жуманиязов бошқа фермерларни ҳам дўппослаган. Дўппослашлар одатий ҳол эканини айтиб беришди бизга.
Энди савол – нима бу ўзи? Буни қандай изоҳлаймиз? Фермер бу – 18-асрда АҚШнинг пахта плантацияларида ишлаётган қора танли қулми? Қандай қилиб ҳоким фермерга бу тарзда муомала қилиши мумкин бўлди? Ким ёки нима унга бундай журъатни берди?
Саволлар кўп, масалан, бундай ҳокимларнинг мана шундай муносабати натижасида фермерлик фаолиятини тарк этишни истайдиганлар кўпайиб кетаётгани хавотирли ҳолат эмасми? Озми-кўпми тажриба орттирган деҳқонларнинг ўрнига ким келади? Ўзи шундоғам 30 йил давомида фавқулодда қийин аҳволда қолган соҳадан минглаб тажрибали деҳқонлар чиқиб кетди. Токайгача бу жараён давом этади?
Қишлоқ хўжалиги қанчалик соғлом кўриниш олса, деҳқонлар ўзини эркин деҳқондек ҳис қилса, қишлоқлардаги муҳит яхшиланади, бу эса бутун мамлакатдаги ҳолат яхшиланишига олиб келади, бунга шубҳа йўқ. Аммо биз кузатаётган мана бу ҳолатда вазиятни ўзгартириш қийин.
Шокир Шарипов
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

14:45 / 29.05.2025
Ўзбекистонда географик кўрсаткичлар асосида товар белгилари яратилиши мумкин

17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”

10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит

21:05 / 19.05.2025