Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийчилар Қизил ва Араб денгизларида учта кема нишонга олингани ҳақида хабар берди
Исёнчилар ҳарбий вакилига кўра, «кемалар босиб олинган Фаластин ерларига кириш учун қўйилган блокадани бузган».

Фото: Anadolu Agency
Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланган «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийчилар) исёнчилари Қизил ва Араб денгизларида учта кема нишонга олингани ҳақида хабар беришди.
Ҳусийчилар ҳарбий вакили Яҳё Сария «Ал-Масираҳ» телеканалида айтганидек, бу «кемалар босиб олинган Фаластин ерларига кириш учун қўйилган блокадани бузган».
Сария маълумотларига кўра, SC MONTREAL ва MAERSK KOWLOON кемалари Араб денгизида учувчисиз учоқлар ва қанотли ракеталар ҳужумига учраган, MOTARO кемаси эса Қизил денгизда кўп сонли баллистик ракеталар билан нишонга олинган. У операциялар муваффақиятли якунланганини таъкидлади.
Сария ҳужумга учраган кемаларга эгалик қилувчи компаниялар ҳақида маълумот бермади.
Мавзуга оид

07:57 / 10.07.2025
Германия Хитойни Қизил денгиздаги лазер ҳужумида айблади

18:46 / 09.07.2025
Яман соҳилларида ҳужумга учраган кема чўкиб кетди

20:17 / 09.05.2025
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади

18:47 / 07.05.2025