1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
Жиззах вилоятида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Шароф Рашидов туманида фуқаро С.Ў. га тегишли дарвоза ясаш цехида электр қурилмаларини (қуввати 16,3 кВт) шартномасиз, ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 160 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

18:45 / 30.06.2025
Жиззахда «эр керак» реклама тадбирини уюштирган қизлар жаримага тортилди

09:55 / 20.06.2025
8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди

09:01 / 17.06.2025