Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Сурхондарё вилоятининг Денов, Хоразм вилоятининг Янгибозор ҳамда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Денов туманида “Х.” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Х. дала ер майдонида электр сув насосини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 314,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Шунингдек, Янгибозор туманидаги “Р.Й.” ва “Ш.Б.” фермер хўжаликлари масъул шахслари электр сув насосларини умумий фойдаланишдаги тармоқларга улаб, жами 213,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Бундан ташқари, Балиқчи туманида “Х.” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Ғ.У. 100,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

20:36 / 04.07.2025
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

19:27 / 01.07.2025
Сурхондарёда Боботоғ каналига сув чиқарувчи қувур ёрилиб кетди

14:22 / 30.06.2025