Беморни табибга олиб борган машина тез ёрдам хизматига тегишли эмаслиги маълум қилинди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида табибнинг олдига борган машина 103 хизматига тегишли эмас, деб муносабат билдирди Республика тез тиббий ёрдам маркази. Машина Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига қарашли бўлган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинаси белгиларини эслатувчи автомашина табибнинг олдига беморни олиб боргани видеоси тарқалди. Ҳолатга Республика тез тиббий ёрдам маркази расмий муносабат билдирди. Унга кўра, Қўқон шаҳрида яшовчи “қўқонлик табиб” И.Солиев ҳузурига автомашинада бемор олиб борилган. Автотранспорт воситаси 103 хизматига тегишли эмаслиги ва у Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига қарашли экани маълум қилинган. “Видеолавҳадаги автотранспорт воситасининг орқа эшигида кўрсатилган телефон рақами ҳам 103 хизматига тааллуқли эмас. Шунингдек, Фарғона вилоятидаги барча тез тиббий ёрдам машиналарида 103 хизматига доир логотиплар туширилган”, – дейилади расмий муносабатда.
Олдинроқ Kun.uz мухбири қўқонлик табиб Иқбол Солиевнинг беморларга қилаётган “универсал муолажаси” ҳақида суриштирув эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия элчиси: АҚШ билан навбатдаги музокаралар Москвада бўлиб ўтади
Жаҳон | 12:00
-
Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 6,7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда
Иқтисодиёт | 11:48
-
Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди
Иқтисодиёт | 11:41
-
Лос-Анжелеснинг бир қисмида тартибсизликлар туфайли комендантлик соати жорий этилди
Жаҳон | 11:39
Мавзуга оид

09:21 / 08.03.2025
Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

20:58 / 03.02.2025
2024 йилда тез ёрдамга ёлғон чақириқлар сони камайгани қайд этилди

19:11 / 05.12.2024
“Битта бригада кунига 25 тагача чақириққа чиқяпти” — Тез ёрдам қишда қандай ишлаяпти?

20:04 / 07.10.2024