Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онкологик касалликлар давоси ҳақида реклама жойлаштирган МЧЖ жаримага тортилди
“HALILA” билогик фаол қўшимчаси рекламасида онкологик касалликларни даволаши ҳақида айтилган. Маҳсулот йўриқномасида бундай маълумот йўқ. БФҚни реклама қилган “Marva Hayat” МЧЖ 26 миллион сўм жарима тўлайдиган бўлди.
“Marva Hayat” МЧЖ “HALILA” биологик фаол қўшимчаси рекламасида хато маълумот тарқатгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди. Қўмитага кўра, “Marva Hayat” МЧЖ жойлаштирган рекламада “HALILA” БФҚ онкологик касалликларни даволаши, одамлар маҳсулотни 15 йилдан бери истеъмол қилаётгани ва ундан 5 мингдан ортиқ киши даво топгани кўрсатилган.
Қўмита сўровига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси берган хулосага кўра, “HALILA” БФҚнинг қўллаш йўриқномасида кўрсатилган маълумотлар рекламаларда қайд этилган хусусиятлари билан мос эмас.
Қўмита “Marva Hayat” МЧЖга нисбатан қонун талаблари бузилиши юзасидан БҲМнинг 70 баробари (26 миллион 250 минг сўм) миқдорида молиявий жарима қўллаган. МЧЖга етказилган зарар — 52 млн 500 минг сўмни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиши юзасидан кўрсатма берилган.
Мавзуга оид

14:34 / 09.07.2025
“Даволовчи” билакузуклар: шифоми ёки реклама тузоғи?

16:07 / 03.07.2025
Рақобат қўмитаси Kia Sonet рекламасидаги қонунбузилиш сабаб Roodell'ни жаримага тортди

12:38 / 23.06.2025
Тўрт нафар инстаблогерга онлайн қимор ўйинларини реклама қилгани учун чора кўрилди

20:03 / 15.06.2025