Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,8 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг билан шуғулланувчи шахс ушланди
Крипто-активлар ишлаб чиқаришда ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланувчи шахслар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура хабар беришича, Самарқанд вилояти Иштихон тумани Қарақуйли маҳалласида жойлашган “М.Г.М” оилавий корхона раҳбари Х.Ё. корхонага қарашли бинонинг ертўласида майнинг қурилмаларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган.
Оқибатда, 1,8 млрд сўмлик 2 млн кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ё.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид

15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

09:55 / 20.06.2025
8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди

09:01 / 17.06.2025