Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония билан заргарлик лойиҳаларини амалга оширишга келишилди
Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг Motherhouse Co., Ltd. компанияси президенти ва бош дизайнери Эрико Ямагучи билан музокаралар олиб борди.

Фото: Дунё
Эрико Ямагучи жорий йилнинг ноябр ойида Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг таклифига кўра Ўзбекистонга ташриф буюрганлиги, унинг давомида президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчилари учун махсус маъруза ўқиганлиги, шунингдек, Фарғона вилоятидаги ипакчилик, чармчилик ва кулолчилик устахоналари фаолияти билан танишганлигини маълум қилди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг тўқимачилик, чармчилик ва заргарлик бўйича салоҳиятини янада кенгроқ ўрганиш учун Motherhouse Co., Ltd. компанияси вакилларининг ташрифини амалга ошириш ҳамда ёш тадбиркор ва ҳунармандлар учун онлайн маҳорат дарсларини ташкил қилишга келишиб олинди.
Motherhouse Co., Ltd. компанияси 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, ривожланаётган давлатларда тўқимачилик, чармчилик ва заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорида сотиш қилиш билан шуғулланади. Компаниянинг Бангладеш, Непал, Индонезия, Шри-Ланка, Ҳиндистон ва Мянмада фабрика ва заргарлик устахоналари, шунингдек, Японияда 46 та, Тайванда – 4 та Сингапурда – 2 та савдо дўконлари мавжуд.
Мавзуга оид

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

13:43 / 07.07.2025
Салкам 900 млн сўмлик ноқонуний заргарлик буюмлари савдоси фош этилди

13:44 / 02.07.2025