Экологик зарарларни мажбурий суғурталаш тизими жорий этилади
Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тажриба-синов тариқасида экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зоналари ташкил этилади.

Фото: Kun.uz
Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
“Тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва ишлаб чиқаришдан ташқари харажатларни 10–20 фоизгача қисқартириш мақсадида 2025 йил якунига қадар:
- йирик стратегик корхоналар томонидан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида корпоратив дастурлар ишлаб чиқилиб, камида 5 та йирик саноат корхонасида ESG ҳисоботи йўлга қўйилиши ва жамоатчиликка ошкор этиш амалиёти жорий этилиши;
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, Uzairports АЖ, Uzairways АЖ томонидан ESG рейтинги олиниши;
- хўжалик фаолиятини юритувчи корхона ва ташкилотлар томонидан етказилган экологик зарарларни мажбурий суғурталаш тизими босқичма-босқич жорий этилиши;
- Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тажриба-синов тариқасида экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зоналари ташкил этилиши таъминланади.
Мавзуга оид

10:00 / 10.06.2025
Батарейкаларни хавфсиз йўқ қилиш бўйича эколойиҳа ишга туширилди

13:14 / 09.06.2025
Глобал экологик фонднинг VIII Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади

18:50 / 03.06.2025
Ўзбекистоннинг IUCN билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди

08:37 / 02.06.2025