Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 826 млрд сўм зарар етказилди
Ноқонуний қум-шағал қазиб олишга қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Фото: Экология вазирлиги
Экология вазирлиги хабарига кўра, Қорадарё дарёсининг Самарқанд вилоятидан оқиб ўтувчи Оқдарё туманига туташ қисмида бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 02:00 да ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётганлиги ва ҳолат жойига яқин тош майдалаш цехига олиб борилаётганлиги маълум бўлган.
Натижада табиатга 118 млрд сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона экскаватор ва 2 та юк ташувчи транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.
Шунингдек, Зарафшон дарёсининг Самарқанд вилоятидан оқиб ўтувчи, Тойлоқ туманига туташ қисмида ҳам бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 04:30 да Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудидан 7 та экскаватор ва 25-30 та юк машиналаридан фойдаланган ҳолда қум-шағал қазиб олинаётганлиги ҳамда тош майдалаш цехларига олиб борилаётганлиги аниқланди.
Мазкур қонунбузарлик натижасида табиатга етказилган зарар 708 млрд сўмни ташкил этган. Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона экскаватор ва 3 дона юк ташувчи транспорт воситалари тегишли тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.
Ўрганишлар давомида аниқланишича, Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида ноқонуний қазиш ишлари доимий равишда олиб борилганлиги сабабли 7 гектар яшил майдон йўқ бўлиб кетган.
Ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Мавзуга оид

16:39 / 23.06.2025
Саида Мирзиёева БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди

12:50 / 23.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми ўз ишини бошлади

19:04 / 21.06.2025
«Аэрофлот» Москвадан Самарқандга мунтазам парвозларни тиклайди

11:40 / 20.06.2025