Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда туғуруқхонадан чақалоқ ўғирлаб кетилди
Юзига тиббий ниқоб таққан аёл болани онасининг олдидан шифокорга кўрсатиш баҳонаси билан олиб чиқиб кетган. У шу куннинг ўзида ушланган.
Жорий йилнинг 28 январ куни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Жиззах филиалида зафарободлик 28 ёшли аёл икки ўғил фарзандни дунёга келтирган.
31 январ куни тахминан 19:30 ларда 25-30 ёшлардаги юзига тиббий ниқоб таққан аёл онанинг хонасига кирган ва “болангизни шифокор кўригига олиб бораман, қорни дам экан” дея чақалоқлардан бирини олиб чиқиб кетган ва кейин қайтиб келмаган.
Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, чақалоқ шу куннинг ўзида топилган. Уни ўғирлаб кетган шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
“Операцияларни тиббий маълумотсиз “мутахассислар” қиляпти” – Ўзбекистонда косметология нега назоратсиз?
Соғлом ҳаёт | 13:20 / 03.08.2025
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Уиткофф Украина инқирози ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди
Жаҳон | 18:21
-
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари Лев Толстой мукофотига номзод қилиб кўрсатилди
Ўзбекистон | 18:10
-
Сирдарёда машина олиб қочган икки йигит Бўкада уларнинг йўлини тўсган ИИБ ходимини пичоқлади
Жамият | 17:59
-
Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи QS Eurasia Forum’да тўпланади
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

11:00 / 22.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради

16:35 / 11.07.2025
Жиззахда ҳакерлар фуқаронинг банкка қўйган катта миқдордаги омонатини ўғирлади

19:58 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

13:36 / 03.07.2025