Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Самарқандда халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди
Президент хорижий делегациялар, икки томонлама учрашувлар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 22 март куни Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказига ташриф буюриб, бунёдкорлик ишлари, яратилаётган шароитлар билан танишди.
Қайд қилинишича, мажмуада хорижий делегациялар ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қулайликларни кенгайтиришга қаратилган муайян ишлар олиб борилмоқда, қатор янги объектлар қурилмоқда. Жумладан, марказ ҳудудида концерт зали барпо этилмоқда ва замонавий акустика ускуналари билан жиҳозланмоқда.
Президент хорижий делегациялар, икки томонлама учрашувлар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди.
Шу ернинг ўзида Самарқанд вилояти ҳокими ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан давлат раҳбарига ҳисобот берди.
Таъкидланишича, жорий йилда Самарқандда йирик халқаро анжуманлар бўлиб ўтади. Бугунги кунда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ва Иқлим форуми, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари” саммити, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Мавзуга оид

21:17 / 25.07.2025
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025