Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Озарбойжонда оғир аҳволда қолган фуқаро ватанга олиб келинди.

Фото: "Дунё" АА
Дипломатик ваколатхона маълумотларига кўра, ватандош М.Ж. оғир дардга чалингани (инсулт) муносабати билан тиббий ёрдам олиш ва Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. У билан ўтказилган мулоқотда маълум бўлишича, 10 йил давомида ўғли Ж.Ж. билан Озарбойжонда ноқонуний яшаб келган.
Беморга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизиш чоралари кўрилди. Бироқ, тиббий суғурта ва зарур ҳужжатлар йўқлиги сабабли турли муаммолар келиб чиқди. Якунда бемор ва унинг ўғли билан келишган ҳолда ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Озарбойжондаги фаол ватандошлар кўмагида М.Ж. ва унинг ўғлига "Боку-Тошкент" йўналишидаги самолётга чипта сотиб олинди. Улар 29 март куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид

19:30 / 07.07.2025
«Озарбойжон бўйсунишга тайёр эмас»: Боку ва Москва баҳси нима билан тугайди?

14:38 / 07.07.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон 2027 йилги U-20 жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиши мумкин

23:07 / 05.07.2025
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди

21:41 / 05.07.2025