Андижонда Damas олдинда кетаётган тракторга бориб урилди
Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани “Шархончеки” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда 10 апрел куни соат 13:30 ларда ЙТҲ содир бўлди.

Иллюстратив фото
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълум қилишича, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Х. Damas’да оралиқ масофа сақламасдан, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган тракторнинг орқа қисмига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

07:50
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”

10:06 / 13.05.2025