Жамият | 20:32 / 30.06.2025
1057
1 дақиқада ўқилади

Андижонда юк машинаси ёниб кетди

Ҳодиса жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин ўчирилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижонда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 30 июн куни соат 16:00 да Андижон вилояти ФВБга Андижон шаҳар «Пистамозор» МФЙ, Бобур шоҳкўчасида MAN русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:07 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин ўчирилган.

«Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Тошкент–Ўш автомобил йўлида ҳаракатланган DAF русумли юк машинасида ёнғин чиққанди.

 

Мавзуга оид