Тошкент метросида поезд ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди
Жорий йилнинг 11 апрел куни соат 07:53 лар атрофида «Минг ўрик» бекатидан ҳаракатланган 67-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати аниқланган.

Фото: LiveJournal
Тошкент метрополитени хабарига кўра, шундан сўнг, белгиланган йўриқномага асосан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поезд ҳаракати «Минг ўрик» — «Юнус Ражабий» бекатлари оралиғида тўхтатилган.
Машинист томонидан тезкор кўрилган чора-тадбир натижасида 3 дақиқа ичида ҳаракат таркибидаги носозлик бартараф этилган ва поезд ҳаракатини давом эттирган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Мавзуга оид

07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди

08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди

18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади

21:14 / 03.04.2025