Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
Шунингдек, «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалар тизими йўлга қўйилади. Шавкат Мирзиёев Андижонда спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятидаги ижтимоий хизматлар марказига ташрифи чоғида спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан танишди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонини 15 миллионга етказиш мақсад қилинган. Бунинг учун «Маҳалла лигаси», «Мактаб лигаси», «Талабалар лигаси», «Вазир кубоги» ва «Касаба уюшмалари кубоги» каби мусобақалар ташкил этилади.
Спортчи ёшларни саралаш ва маҳоратини ошириш бўйича берилган топшириққа кўра, селекция, спорт таълими ва олимпия тизимини янги босқичга олиб чиқиш ишлари бошланган. Бунда ҳудудлардаги 254 та спорт мактаби, олимпия йўналишларига ихтисослашган 56 та спорт мактаби миллий терма жамоаларга асосий захира бўлади. Жойлардан сараланган ёшлар тана антропометрияси ва қобилиятидан келиб чиқиб, мақсадли тайёрланади.
Уларни тайёрлаш учун йилига икки марта «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалар тизими йўлга қўйилади. Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили декабрда Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган «Президент Олимпиадаси»да иштирок этади. Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.
Президент спорт таълимида вертикал тизимни такомиллаштириб, илғор услуб ва ёндашувларни татбиқ қилиш зарурлигини таъкидлади. Спорт мактабларининг натижадорлигини ошириш, қобилиятли ёшларни етук спортчилар этиб тарбиялаш бўйича кўрсатмалар берди.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камбағал оилалар фарзандлари қўшимча таълимга жалб қилинади
Ўзбекистон | 17:23
-
Ахборот технологиялари йўналишида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Ўзбекистон | 17:14
-
Блогер Қобил Дўсов 5 йилга қамалди
Ўзбекистон | 16:51
-
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади
Иқтисодиёт | 16:08
Мавзуга оид

17:45
Президент туманларда бошқарув тизими ўзгаришини эълон қилди

16:08
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

14:52
Йўллардаги камералар фақат жарима ёзиши эмас, транспорт оқимини бошқариши керак – президент

14:13