Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Украина учун F-16 сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш пакети тасдиқланди
АҚШ Давлат департаменти Украина ҳукуматига 310,5 миллион долларга F-16 самолётлари ва тегишли жиҳозларни сотишни маъқуллади.

Фото: AP
АҚШ Давлат департаменти Украина ҳукуматига F-16 қирувчи самолётлари ва тегишли жиҳозларни 310,5 миллион долларга (274,7 миллион евро) сотиш имкониятини тасдиқлади. АҚШ Мудофаа вазирлигининг Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги зарур сертификатларни тақдим этди ва АҚШ Конгрессини хабардор қилди. Бу ҳақда агентлик 2 май, жума куни хабар берди.
Тўпламга ҳаво кемаларини модификациялаш ва модернизация қилиш хизматлари, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш учун ходимларни ўқитиш, эҳтиёт қисмлар, ерустида хизмат кўрсатиш ускуналари, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар ва бошқа тегишли логистика элементлари киради.
Таклиф этилаётган сотув Украинанинг учувчиларни самарали ўқитиш ва АҚШ билан ўзаро ҳамкорликни ошириш орқали жорий ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш қобилиятини оширади, дея маълум қилди агентлик.
Асосий пудратчилар орасида Valiant Integrated Services, Top Aces Corporation, Lockheed Martin Aeronautics, Pratt and Whitney, Snap-on Inc., BAE Systems Inc., AAR Corporation ва Comsetra LLC компаниялари бор.
Эҳтимолий сотув «минтақадаги асосий ҳарбий мувозанатни ўзгартирмайди», деб ҳисоблайди АҚШ.
Мавзуга оид

20:05 / 29.07.2025
Россия Запорижжядаги колонияга зарба берди

16:37 / 29.07.2025
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди

15:20 / 29.07.2025
Россия августдан Украина билан чегарадаги 20 та ўтиш жойини ёпади

13:39 / 29.07.2025