Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди
«Бошқа раҳбарда ўз ташаббуси, ўз қарашлари бўлади. Умид қиламанки, илтимосим қўллаб-қувватланади», деди у.

Фото: Reuters
Россиянинг Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров ўз лавозимидан озод этилишини сўраганини маълум қилди. Бу ҳақда «Чечня сегодня» хабар берди.
Журналистлар республика раҳбаридан унинг истеъфога чиқиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақида сўрашди.
«Мен ҳам бу миш-мишларни эшитдим. Улар ҳар хил нарсаларни ёзадилар. Аксинча, мен лавозимимдан бўшатишни ўзим сўрадим. Бошқа раҳбарда ўз ташаббуси, ўз қарашлари бўлади. Умид қиламанки, илтимосим қўллаб-қувватланади», деди у.
Чеченистон раҳбари бу сўзларни жиддий айтганми ёки ҳазиллашганми, маълум эмас.
Рамзон Қодиров 2007 йилнинг 5 апрелида республика раҳбари бўлди. У ўз лавозимини Россиядаги бошқа ҳудудлар раҳбарларидан кўра узоқ вақт давомида эгаллаб келмоқда. Чеченистон раҳбарининг сўнгги сайлови 2021 йил сентябрида бўлиб ўтган. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, у 99,7 фоиз овоз олган. Қодировнинг президентлик муддати 2026 йилда тугайди.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025