"Ўзбекинвест" Испания ва Италиядаги музокаралар натижасида янги халқаро шерикликка қадам ташлади
“Ўзбекинвест” компанияси делегацияси давлат ва хусусий секторнинг етакчи суғурта ҳамда брокерлик компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Италия ва Испанияга ташриф буюрди.

Фото: Ўзбекинвест
Ташриф давомида Испаниянинг экспорт-кредит суғурта агентлиги CESCE билан музокаралар олиб борилди ва келишув имзоланди. Шунингдек, Италия экспорт суғуртаси компанияси SACE билан бўлажак ташриф доирасида имзоланиши режалаштирилган битим тайёрланди. Бу битимлар Испания ва Италиядан Ўзбекистонга инвестициялар ва савдо операцияларини суғурта ҳимояси билан таъминлаш, шунингдек, ўзбек бизнес лойиҳаларини ушбу давлатларга чиқишини суғурталашни назарда тутади. Айниқса, Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналишларида кичик ва ўрта бизнес инвестицияларини суғурта орқали қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, AON Italiya, AON Ispaniya, Howden Iberia, Barents Re, MAPFRE, Hispania каби етакчи хусусий суғурта ва брокерлик компаниялари билан учрашувлар ўтказилди ва битимлар имзоланди. Бу битимлар “Ўзбекинвест” компаниясининг мулк, муҳандислик, молиявий, авиация хатарлари ва учинчи мамлакатлар бозорларида юкларни суғурталаш соҳасида глобал қайта суғурталаш дастурлари доирасида ушбу мамлакатлар суғурта бозорларига фаол кириб боришини назарда тутади.
Молиявий доиралар вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади ва давлат ҳамда хусусий суғурта компаниялари орқали ўзаро инвестициялар ва савдони суғурта ҳимояси билан таъминлаш каналларини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, хориж томони ушбу битимларнинг кутилаётган олий ва юқори даражадаги ташрифлар, улар даврида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон, Италия ва Испания ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган бизнес-форумлар ва учрашувлар арафасида ўз вақтида имзолангани ва тайёрлангани муҳимлигига алоҳида урғу берди.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

10:00 / 28.05.2025
«Ўзбекинвест» IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқейини мустаҳкамлади

11:00 / 15.05.2025
"А.М. Best Company" халқаро рейтинг агентлиги "Ўзбекинвест" компанияси рейтингларини "Барқарор" прогноз билан "b"/"bb" даражасида тасдиқлади

11:00 / 22.04.2025
"Ўзбекинвест" International Insurance Society (IIS) га аъзосига айланди

10:00 / 11.12.2024