Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
Қамчиқ довонида 24 май куни соат 10:15 ларда Hоwо русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетди.

Фото: ФВВ
ФВВ маълум қилишича, қутқарувчилар томонидан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Шунингдек, 25 май куни Қамчиқ довонида Gentra ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида хандаққа тушиб кетди.
Қутқарувчилар томонидан автомобил хандақдан олиб чиқилди. Автомобилда ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид

10:02 / 28.06.2025
Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими қўлга олинди

13:10 / 26.06.2025
Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида Gentra ёниб кетди

18:54 / 01.06.2025
ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

12:31 / 29.05.2025