Жамият | 12:31 / 29.05.2025
6022
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқда ичида беш киши бўлган Gentra хандаққа тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари Қамчиқ довонида ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатди.

Фото: ФВВ

А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланган Gentra русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган

Ушбу йўналишида ҳаракатланган яна бир Merсedes русумли автомобил ҳайдовчиси ҳам бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилларга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида хандаққа тушиб кетган автомобил чиқарилган ва иккинчи автомобил хавфсиз ҳудудга олиб ўтилган.

Gentra русумли автомобилида ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи бўлган. Иккинчи автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган.

Ҳодиса оқибатида Gentra русумли автомобил ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган.

Мавзуга оид