Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
Қизнинг Россияга бориш учун йўл ҳақи ва бошқа харажатлари Санкт-Петербургда яшовчи «Зуля» исмли аёл томонидан қопланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида, бир фуқарони фоҳишалик билан шуғулланиш учун Россияга олиб кетишга уринган шахс ушланди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши тадбир ўтказилган. Тадбирда Ангрен шаҳрида яшовчи 54 ёшли аёл (Х.Т.) ўзига таниш бўлган 22 ёшли қизни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига фоҳишалик учун олиб кетаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Маълумотларга кўра, аёл ва 22 ёшли қизнинг Россияга бориш учун йўл ҳақи ва бошқа харажатлари Санкт-Петербургда яшовчи «Зуля» исмли аёл томонидан қопланган. Бунинг эвазига қиз кейинчалик фоҳишалик билан шуғулланиши керак бўлган. Шунингдек, аёл қизни етказгани учун «Зуля»дан маълум миқдорда ҳақ олишга келишган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми «а» ва «з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

18:58
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

21:38 / 12.07.2025
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди

20:08 / 12.07.2025