ЕМБ раҳбари: Глобал иқтисодий ўзгаришлар еврони кучайтириши мумкин
ЕМБ президенти Кристин Лагарднинг сўзларига кўра, протекционизм ва иқтисодиётдаги халқаро ҳамкорликнинг қисқариши евро курсининг ошишига олиб келиши мумкин.

Кристин Лагард Фото: Kai Pfaffenbach / File Photo / Reuters
Жаҳон иқтисодиётидаги глобал ўзгаришлар, кўплаб мамлакатларнинг протекционистик сиёсатга ўтиши ва халқаро ҳамкорликдан узоқлашиши Европа иқтисодиёти фойдасига ишлаши ва евро курсининг ўсишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Европа Марказий банки (ЕМБ) раҳбари Кристин Лагард. У бу фикрини 26 май, душанба куни Берлиндаги Hertie School университетида бўлиб ўтган тадбирдаги нутқи давомида айтди.
Лагарднинг сўзларига кўра, ҳукмрон жаҳон валютаси сифатида АҚШ долларига нисбатан ноаниқлик евронинг ўсишига ёрдам бериши мумкин: «Жаҳон иқтисодиёти очиқлик ва кўп қирралилик асосида АҚШ етакчилигида ривожланди, аммо бугунги кунда у қуламоқда», — дея унинг сўзларини келтиради AFP. Унинг фикрича, Европа оқилона иш тутса, янги имкониятлар очилиши мумкин. «Евронинг халқаро ролини кучайтириш евро ҳудудига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин», деди ЕМБ раҳбари. Масалан, Европа давлатлари ва компаниялари янада қулай шартларда кредит олишлари мумкин бўлади, бу эса ички талабни рағбатлантиради: «Валюта курсининг ўзгариши бизга камроқ таъсир қилади, чунки кўпроқ савдо еврода олиб борилади, бу эса Европани капитал оқими беқарорлигидан ҳимоя қилади». Унинг қўшимча қилишича, евроҳудуд шу тариқа санкцияларга нисбатан чидамлироқ бўлади.
Айни пайтда, Reuters қайд этишича, евро валюта захираларининг 20 фоизга яқин улуши билан дунёдаги иккинчи энг муҳим захира валютаси бўлиб қолмоқда. АҚШ долларининг улуши 58 фоизни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

09:05 / 20.08.2024
ЕИда 11 млн евролик қалбаки банкнотлар тайёрлаган шахс ҳибсга олинди

12:02 / 28.12.2023
«Евронинг отаси» сифатида танилган сиёсатчи Жак Делор вафот этди

11:24 / 29.06.2023
ЕИда рақамли еврони жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилди

21:02 / 21.06.2023