Жамият | 19:00 / 30.05.2025
1344
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Тоза энергия тарғиботи: Sungrow Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтирмоқда

Ҳозирда истеъмол қилаётган электр энергиясининг катта қисми ҳанузгача кўмир, нефть ва газ каби тикланмайдиган манбаларни ёқиш орқали ишлаб чиқарилади. Бу жараёнда атмосферага турли заҳарли газлар чиқарилади, бу эса атроф-муҳитга жиддий зарар етказади. Натижада глобал исиш, музликлар эриши ва қуриқчиликлар кузатилмоқда. Бугунги кунда дунё жамоатчилиги олдидаги асосий вазифалардан бири — табиат ва ҳавога зарар етказмайдиган тоза энергия ишлаб чиқариш ҳисобланади. Бу муаммони барқарор ечимлар билан ҳал этаётган компаниялардан бири — Sungrow ҳисобланади.

1997 йилда Хитойда ташкил этилган Sungrow компанияси бугунги кунда 180 дан ортиқ мамлакатда ўз фаолиятини амалга оширмоқда. 2024 йил ҳолатига кўра, компания томонидан ўрнатилган қуёш инверторлари 740 ГВтдан ортиқ энергия ишлаб чиқарган — бу жаҳон миқёсида энг юқори кўрсаткичлардан бири саналади.

Sungrow — қайта тикланадиган энергетика технологиялари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири. Биз 28 йилдан буён барқарор энергетика ечимларини ишлаб чиқмоқдамиз. Фаолиятимиз бешта йўналишни қамраб олади: қуёш энергетикаси (PV), энергия сақлаш тизимлари (ESS), шамол энергетикаси, водород технологиялари ва электромобиллар. Ҳозирда биз дунё бўйича 520 дан зиёд филиалларимиз орқали мижозларга хизмат кўрсатяпмиз”, — дейди Sungrow’нинг Марказий Осиёдаги раҳбари София Чжан.

Компания тижорат, саноат, турар жой ва коммунал эҳтиёжлар учун мўлжалланган инверторларни таклиф қилади. Sungrow ускуналарининг асосий афзалликларидан бири — юқори самарадорлик ва мураккаб шароитларда ҳам барқарор ишлаш қобилияти, масалан, кам ёруғлик ёки ёруғлик чекланган жойларда ҳам.

“Бизнинг маҳсулотлар мослашувчан конфигурацияларга эга. Бизда икки хил аккумулятор бор — стандарт ва узоқ муддатли. Ускуналарни мамлакатнинг исталган ҳудудида қулай фойдаланиш мумкин. Бизнинг энергия сақлаш тизимимиз 1 соатдан 8 соатгача ишлайди ва турли хил PCS қурилмалари билан мос келади. Биз мижозларга сақлаш шкафларини йиғишда ёрдам берамиз. Ускуналар барқарор ишлайди ва кам хизмат кўрсатишни талаб қилади — ҳар уч ойда бошқарув блокларини алмаштириш ёки дастурий таъминотни қайта ёзиш талаб этилмайди. Агар тизимнинг бирор қисми ишдан чиқса, биз DIO Stack технологияси ёрдамида уни алмаштирамиз”, — деб тушунтиради Sungrow’нинг энергия сақлаш тизимлари бўйича мутахассиси Луна Ву.

Sungrow аллақачон Ўзбекистон бозорига кирган ва маҳаллий мижозларга юқори самарали қуёш энергетика ечимларини таклиф қилмоқда.

“Марказий Осиё бозори учун биз 1+X модуляр инвертор ва SG320HX-20 стринг инверторини таклиф қиляпмиз. Иккала қурилма ҳам энергияни тежамкор ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, техник хизмат кўрсатишни осонлаштиради. Long string ва DCMPLC технологиялари сармоявий харажатларни камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, инверторлар чанг ва шамолдан ҳимояланган бўлиб, заиф электр тармоқларида ҳам барқарор ишлайди”, — дейди Sungrow’нинг қуёш инверторлари бўйича мутахассиси Алекс Лу.

Компаниянинг минтақавий хизмат менежери Нажиб Хаддаднинг айтишича, Sungrow Марказий Осиёда 2018 йилдан буён фаолият юритмоқда, 2024 йилда эса Ўзбекистонда умумий қуввати 2 ГВтдан ортиқ бўлган қуёш электростанцияларини ишга туширди. Шунингдек, мамлакатда 150 МВт / 300 МВт·соат ҳажмдаги биринчи йирик энергия сақлаш тизими жорий этилди.

“Бизнинг компания мижозларни ускунани етказиб беришдан тортиб, уни фойдаланишга топшириш (COD) жараёнигача тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Гарaнтия даврида ва ундан сўнг ҳам хизмат кўрсатишни давом эттирамиз. Ўрнатиш ишларини малакали муҳандислар амалга оширади”, — дея таъкидлайди у.

Компания электр тармоғига уланган ва гибрид инверторларни, шунингдек, энергия сақлаш ечимларини ишлаб чиқаради. Гибрид инверторлар Sungrow батареялари билан интеграция қилинган бўлиб, уй ва ишлаб чиқариш объектларида ток ўчган ҳолатда захира энергиядан фойдаланиш имконини беради.

Компания шунингдек, масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи онлайн платформа таклиф этади. У орқали фойдаланувчилар ва техник мутахассислар ускуналарни бошқариши ва носозликларни аниқлаши мумкин.

“Маиший инверторлар учун биз 10 йиллик кафолат ва сервис хизмати тақдим этамиз. Агар носозлик юзага келса, жамоамиз диагностика ўтказади ва ечим таклиф қилади. Зарур бўлса, ускунани алмаштирамиз”, — дейди Sungrow’нинг техник ечимлар бўйича менежери (дистрибютор бизнеси) Аброр Усмоналиев.

София Чжан таъкидлашича, компаниянинг минтақадаги фаолиятини кенгайтириш сабабларидан бири — минтақада қуёш ресурсларининг бойлиги, қайта тикланадиган энергияга бўлган талабнинг ортиши, энергетик тизимларни трансформация қилиш зарурати ва углерод чиқиндиларини қисқартириш мақсадидир.

“Ўзбекистон қуёш энергетикасига катта аҳамият беради, инвестицияларни қўллаб-қувватлайди ва иқлим мақсадларига эришишга интилмоқда. Бу, ўз навбатида, фосил ёқилғиларига бўлган боғлиқликни камайтириш орқали амалга оширилмоқда. 2024 йил ҳолатига кўра, Sungrow Марказий Осиёда 3 ГВтдан ортиқ қуёш инверторлари ўрнатган. 2025 йилда ҳам биз минтақани барқарор ва яшил энергия билан таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз”, — дея хулоса қилади у.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид