Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров ва Рубио Истанбулдаги бўлажак музокараларни муҳокама қилди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти раҳбарлари Россия ва Украина ўртасидаги тўғридан тўғри музокараларнинг иккинчи раунди арафасида телефон орқали мулоқот ўтказди. Вашингтон Москвага барқарор тинчлик муҳимлигига ишора қилди.

Фото: AP / Evelyn Hockstein/Pool
АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 1 июн, якшанба куни телефон орқали суҳбатлашди. Россия идораси сайтидаги хабарга кўра, сиёсатчилар «Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича турли ташаббуслар, жумладан, 2 июн куни Истанбулдаги Россия-Украина тўғридан тўғри музокараларини қайта бошлаш режалари бўйича аниқ позицияларни алмашган».
Бундан ташқари, Рубио «1 июн куни Брянск ва Курск вилоятларида темирйўл инфратузилмаси портлатилиши натижасида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди», — дейилади Россия ТИВ хабарида.
Ўз навбатида, Давлат департаменти матбуот котиби Тэмми Брюс ҳам телефон суҳбати факти ҳақида маълум қилди. «Давлат котиби Марко Рубио бугун Россия ташқи ишлар вазири Лавров билан Россия илтимосига кўра гаплашди. Котиб Рубио президент Трампнинг Россия ва Украина ўртасида мустаҳкам тинчликка эришиш учун тўғридан тўғри музокараларни давом эттиришга чақирганини яна бир бор таъкидлади», — дейилади АҚШ Давлат департаменти сайтидаги баёнотнинг тўлиқ матнида.
Россия ва Украина ўртасидаги тўғридан тўғри музокаралар 2 июн куни Истанбулда ўтказилиши режалаштирилган. Ҳар икки томон 1 июн куни Туркия мегаполисига музокаралар ўтказиш учун делегациялар жўнатишини маълум қилди.
Мавзуга оид

23:50 / 31.07.2025
Кремл АҚШ билан яширин музокара олиб борди ва Украина бўйича ён беришдан бош тортди

21:59 / 28.07.2025
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолётидаги носозлик бўйича маълумот берилди

19:28 / 28.07.2025
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолёти фавқулодда вазият туфайли аэропортга қайтди

14:00 / 27.07.2025