Ўзбекистон | 18:24 / 02.06.2025
38204
1 дақиқада ўқилади

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь, жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

  • Андижон 05:00
  • Наманган 05:00
  • Фарғона 05:00
  • Тошкент шаҳри 05:10
  • Тошкент вилояти 05:10
  • Сирдарё 05:20
  • Жиззах 05:20
  • Самарқанд 05:20
  • Сурхондарё 05:25
  • Қашқадарё 05:25
  • Навоий 05:30
  • Бухоро 05:30
  • Хоразм 05:45
  • Қорақалпоғистон Республикаси 05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Мавзуга оид