Тошкент вилоятида синов тариқасида синтетик метан ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Лойиҳа Япониянинг ITO Corporation компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Синтетик метан орқали Ангрендаги бир нечта кўп қаватли уй газ билан таъминланяпти.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрининг Янгиобод маҳалласида синтетик метан ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа синов тариқасида ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, лойиҳа «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Япониянинг ITO Corporation компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида маҳаллага ITO Corporation томонидан ишлаб чиқилган замонавий технология – пропан ва ҳаво аралашмасидан синтетик метан газини олувчи қурилмалар ўрнатилган. Ушбу синтетик метан орқали пилот ҳудуддаги бир нечта кўп қаватли уйни газ билан таъминлаш тизими йўлга қўйилган.
Таъкидланишича, лойиҳани янада кенгайтириш, замонавий ускуналарни республика бўйлаб жорий қилиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
«Мазкур ташаббус Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги кўмагида амалга оширилаётган бўлиб, Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш, замонавий ва экологик тоза технологияларни жорий этишга қаратилган стратегик йўналишларнинг ажралмас қисми ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

20:09 / 02.06.2025
Японияга 10 минг ўзбек мутахассисини жалб қилишга қаратилган лойиҳага старт берилди

19:23 / 02.06.2025
Японияда ходимлари иссиқдан қийналаётган компанияларни жаримага тортиш бошланди

16:50 / 02.06.2025
“Японияда биринчи бўлиб раҳбарлар ишдан олинади” – япон бизнесини бошқараётган ўзбек аёли

22:02 / 31.05.2025