Исроил армиясининг Ғазога ҳужуми бир кунда 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди
18 март куни Фаластин экславини оммавий ўққа тутиш бошланди.

Фото: Anadolu Agency
Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 54 510 нафарга етди.
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, фақат охирги 24 соат ичида содир этилган ҳужумларда 40 киши ҳалок бўлган, 208 киши жароҳатланган. 2023 йил 7 октябрдан бери жами жароҳатланганлар сони 124 901 нафарга етди.
Исроил 19 январда кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишуви тугаган кундан бошлаб, 18 мартдан бери Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери ҳужумларда 4240 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 12 860 нафари яраланди.
8 кун ичида Ғазодаги ҳаво ҳужумларида 102 фаластинлик ҳалок бўлди, 490 нафари яраланди
27 майдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторидаги гуманитар ёрдам тарқатиладиган ҳудудларга қилган ҳужумларида 102 киши ҳалок бўлди, 490 нафар фаластинлик яраланди.
Ғазо ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, АҚШ ва Исроил иштирокида ташкил этилган «Ғазо гуманитар жамғармаси» томонидан озиқ-овқат тарқатиладиган ҳудудларда фаластинликлар нишонга олинган.
Ҳисоботда Исроилнинг АҚШ-Исроил жамғармаси кўмагида ташкил этилган ёрдам тарқатиш жойларида фаластинликларга ҳужум қилиб, «тизимли геноцид» уюштираётгани таъкидланган.
«Исроил режими ёрдам тарқатиш марказларини оммавий ўлим тузоғига айлантирмоқда. Атиги саккиз кун ичида қурбонлар сони 102 нафарга, ярадорлар сони эса 490 нафарга етди», дейилади баёнотда.
Расмийлар, шунингдек, биргина Рафаҳдаги Исроил-Америка гуманитар маркази яқинида содир этилган ҳужумда 27 фаластинлик ҳалок бўлганини ва 90 дан ортиқ киши жароҳатланганини таъкидлаган, улар буни «қасддан қилинган қирғин» деб таърифлаган.
Баёнотга кўра, Исроил ҳарбийлари назорати остидаги ҳудудларда жойлашган «ёрдам марказлари» шиддатли блокада ва очликдан азият чекаётган фаластинликларни ўзига жалб қилиб, «қонли тузоқларга айланган».
Қайд этилишича, ушбу тарқатиш марказлари мустақил гуманитар ташкилотлар назорати остида эмас. Исроил тузилмалари ва Американинг хусусий хавфсизлик компанияси томонидан бошқариладиган улар «инсонпарварлик миссияси ниқоби остида қотиллик нуқталари»га айланди.
Ғазо ҳукумати ёрдам сўраган тинч аҳолининг оммавий ўлдирилиши халқаро ҳуқуқ доирасида уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноят эканлигини таъкидламоқда.
«Биз Ғазонинг очликдан азоб чекаётган халқига қарши содир этилган бу қирғинларни кескин қоралаймиз ва «инсонпарварлик ёрдами» ниқоби остида давом этаётган геноцид учун ишғолчи Исроилни тўлиқ жавобгар деб ҳисоблаймиз», дейилади баёнотда.
Шунингдек, АҚШ маъмурияти «қонли ёрдам лойиҳаси»ни сиёсий ва амалий даражада қўллаб-қувватлаш учун бевосита жавобгар эканлигини таъкидлайди.
«Ғазода давом этаётган геноцид контекстида озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланиш жиноят бўлиб, АҚШ ҳам жавобгарликни ўз зиммасига олади», — дейилади баёнотда.
Баёнотда таъкидланишича, ҳар куни тарқатиш пунктларига уюштирилган ҳужумлар натижасида кўплаб қурбонлар бўлаётгани ёрдамдан қасддан оммавий қотиллик ва этник тозалаш воситаси сифатида фойдаланилаётганини исботлайди, бу геноцидга тенг.
Ғазо ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгаши ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларини «ўз маънавий ва ҳуқуқий масъулиятини ўз зиммасига олишга, шошилинч чоралар кўришга ва Исроил назоратисиз чегара пунктларининг зудлик билан очилишини таъминлашга» чақирди.
Баёнотда, шунингдек, «халқаро сукунатнинг оғир оқибатлари, оммавий қотилликларга яшил чироқ ёниши» ҳақида огоҳлантирилган.
Мавзуга оид

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

15:00 / 05.06.2025
Испания Исроил билан ракеталар етказиб бериш бўйича шартномани тўхтатди

14:25 / 05.06.2025
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди

15:14 / 04.06.2025