Жаҳон | 11:04
748
1 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 60 мингдан ошди

Сўнгги 24 соат ичида эксклавнинг 119 нафар аҳолиси ҳалок бўлди.

Фото: Mahmoud Abu Hamda

Исроилнинг Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган тажовузи қурбонлари сони 60 839 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида маълум қилинди.

Баёнотга кўра, сўнгги 24 соат ичида эксклавнинг 119 нафар аҳолиси ҳалок бўлган, яна 866 нафари жароҳатланган.

Исроилнинг 2023 йил 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари натижасида жами 149 588 киши жароҳатланди.

18 март куни Исроил армияси 19 январда ҲАМАС билан келишилган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузди ва Ғазо секторига яна оммавий ҳужумларни бошлади. Ўшандан бери ҳужумлар натижасида 9350 киши ҳалок бўлди, яна 37 547 киши яраланди.

27 майдан буён 1487 фаластинлик АҚШ ва Исроил томонидан бошқариладиган «Ғазо гуманитар ёрдам жамғармаси» ташкил этган ёрдам тарқатиш пунктларига уюштирилган ҳужумлар натижасида ҳалок бўлди, 10 578 нафари яраланди.

Минглаб ҳалок бўлганларнинг жасади эксклавдаги вайрон бўлган бинолар остида қолмоқда.

Мавзуга оид