Ўзбекистон ва Покистон ҳудудларида икки мамлакатнинг миллий ресторанлари ташкил этилади
Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида Баҳриддин Чустий ва Покистондаги машҳур Monal Restaurant ресторанлар тармоғи асосчиси Луқмон Али Афзал ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
Унда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва гастрономик йўналишдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Покистон ҳудудларида мазкур мамлакатларнинг бой гастрономик меросини акс эттирувчи ресторанлар очишга келишиб олди. Ушбу ресторанларда нафақат миллий таомлар, балки икки халқ маданияти, урф-одатлари ва меҳмондўстлик анъаналари намойиш этилади.
Учрашув давомида, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг ташкилий жиҳатлари – инвесторлар билан ҳамкорлик, лойиҳа жойини танлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, сифат стандартлари, логистика ва бошқа амалиёт масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, маданий дипломатияни ривожлантириш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

16:35 / 28.06.2025
Покистонда худкуш-террорчи ҳужуми оқибатида 16 ҳарбий ҳалок бўлди

19:58 / 27.06.2025
Покистонда кучли ёмғир оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

00:06 / 22.06.2025
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи

21:50 / 17.06.2025