Ўзбекистон | 13:32 / 05.06.2025
7941
4 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон ҳудудига 6–7 июн кунлари нисбатан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, 7 июнда Тошкент, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда. 6 июнда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 7 июнда марказий ва шарқий вилоятларда ҳарорат +28...+33 даражагача, ёмғир пайтида +25...+27 даражагача пасаяди.

8 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат +2...+3 даражага кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 5-6 июн кунлари айрим жойларда баъзида 20–22 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 6 июн куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33 даража атрофида бўлади.

7 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +27...+29 даража бўлади.

8 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +33...+35 даражани ташкил этади.

6 июн учун об-ҳаво прогнози

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, 12–15 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22...+24 даража, кундузи +33...+35 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20–22 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20–22 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сониятезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Мавзуга оид