Кўксаройда Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
9 июн куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатга расмий ташриф билан келган Словакия бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Словакия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.
Мавзуга оид

15:15
Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

14:34
Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Роберт Фицо музокаралари бўлиб ўтди

16:35 / 08.06.2025
Болгария президенти 9 июн куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

09:08 / 08.06.2025