Исроилда Нетаняҳунинг соғлиғига оид тафсилотларни ошкор этиш талаб қилинди
Жамоатчилик ҳаракати бош вазир идорасини маълумотни яширганликда айблади: «У касал ва шифокорсиз сафар қила олмайди».

Фото: Reuven Kastro/Flash90
Исроилнинг «Ахборот эркинлиги» ҳаракати бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг соғлиғи бўйича батафсил ва мустақил тиббий ҳисоботни чоп этишни талаб қилди, деб хабар берди Channel 12 9 июн куни.
Ҳиддай Негев ҳаракати раиси бош вазир девонини тиббий тафсилотларни ошкор этишдан бош тортгани учун кескин танқид қилди. Унинг эслатишича, бош вазирнинг соғлиғи ҳақидаги сўнгги маълумотлар 2025 йилнинг февралида эълон қилинган. Унда Нетаняҳу 2023 йил июлида ўрнатилган кардиостимуляторига тўлиқ боғлиқ эмаслиги ва юрак етишмовчилиги аломатлари йўқлиги айтилган.
«Нетаняҳу 75 ёшдан ошган. Унинг жисмоний ва когнитив ҳолати ҳақида ноаниқлик бор. Мустақил, батафсил ва ошкора тиббий ҳисобот тақдим этилиши керак», — деди Негев.
Ҳаракатга кўра, 2023 йилдан буён бош вазирга барча хорижий, хусусан АҚШга сафарларида шифокорлар гуруҳи ҳамроҳлик қилади.
Мақолада Европа кардиология жамиятининг собиқ президенти, кардиолог профессор Йехуда Адлернинг фикри ҳам келтирилади. У шундай деди: «Нетаняҳуда юрак хасталиги бор. Кардиостимулятор бекорга ўрнатилмаган — бу қурилма ҳаётни сақлаб қолади. Агар у тўсатдан бузилиб қолса, яқин атрофда шифокор бўлиши жуда муҳим масаласидир».
Бинямин Нетаняҳу Исроил тарихидаги энг узоқ муддат лавозимини эгаллаб келаётган бош вазирдир. Унга 2023 йил июл ойида кардиостимулятор ўрнатилди ва 2024 йил декабрида простата бези операция қилинди.
Мавзуга оид

21:38 / 10.06.2025
Британия фаластинликларга нисбатан зўравонлик учун Исроилнинг икки вазирига қарши санкциялар жорий этди

15:38 / 10.06.2025
Франция Исроилдан Madleen бортида ушланган французларни зудлик билан озод этишни талаб қилди

13:24 / 09.06.2025
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

13:22 / 09.06.2025