Судяга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Ушбу қонун лойиҳаси билан давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Ҳакамлик судлари томонидан ер билан боғлиқ, бино-иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳамда бюджетдан пул ундириш билан боғлиқ низолар ҳал этилмаслигини қатъий белгилаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, масъул шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилмоқда.
Фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдириб, унда назарда тутилаётган айрим нормалар бўйича саволлар берди. Қонун ташаббускорлари кўтарилган барча саволлар юзасидан батафсил тушунтиришлар бериб, мазкур ҳужжат ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асосларини мустаҳкамлашга қаратилганини қайд этди.
Йиғилишда суднинг мустақиллиги ва судялар дахлсизлигини таъминлаш чораларини янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.
Қонун лойиҳасида суд биносида судга ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари, шунингдек, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарлик чораларини аниқлаштириш назарда тутиляпти. Яъни, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, муайян ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқишга тўсқинлик қилиш ёки ғайриқонуний ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судя ёки маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Мунозаралар давомида фракция аъзолари Зуҳриддин Мавлонов, Шуҳрат Ёқубов ва бошқалар лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирди. Хусусан, депутатлар қонун лойиҳасида назарда тутилган нормалар партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг эканлигини қайд этиб, унинг қабул қилиниши судялар мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш, уларнинг фаолиятига ҳар қандай аралашувларнинг олдини олишга хизмат қилишини таъкидлади.
Қизғин савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид

12:38 / 10.06.2025
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади

10:33 / 10.06.2025
90 кундан ортиқ чет элда бўлган фуқаролар мажбурий равишда ОИВга текширувдан ўтказилиши мумкин

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

23:27 / 12.05.2025