Ўзбекистонда россияликларни алдаш билан шуғулланган колл-марказ ёпилди
Ҳозир тергов ва тезкор гуруҳлар иш олиб бормоқда.

Фото: Юлия Пыхалова
Ўзбекистон ва Беларусда россияликларнинг пулларини фирибгарлик йўли орқали ўзлаштириш билан шуғулланган колл-марказлар фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Россия ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Данил Филиппов маълум қилди.
«Хорижий ҳамкорларимиз билан Беларус ва Ўзбекистон ҳудудларида колл-марказлар фаолиятини тўхтатдик. Улар ёпилди. Улар Россия фуқароларини алдаган», деди у бошқа тафсилотларни келтирмасдан.
Филипповнинг айтишича, ҳозир тергов ва тезкор гуруҳлар биргаликда иш олиб бормоқда.
У Россияда ҳам ноқонуний колл-марказларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва Якутиядаги шундай марказлар фаолияти тўхтатилди.
Қайд қилинишича, 2024 йилда Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан уюшган жиноий гуруҳлар ва жиноий жамоалар таркибида содир этилган 10 мингдан ортиқ масофавий ўғирликлар бўйича жиноят ишлари судларга юборилган.
Мавзуга оид

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:34 / 12.06.2025
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ

17:51 / 12.06.2025
«Ўргимчак тўри» операциясидан сўнг Россия бомбардимончи самолётларини Узоқ Шарққа кўчирди

15:00 / 12.06.2025